"Турон" Яйпанда иккита "водий дербиси" доирасида майдонга тушади

Хабарингиз бор, Бахтиёр Ашурматов бош мураббийлигидаги "Турон" жамоаси вакиллари 4 январь кунидан Яйпан шаҳрида Суперлига янги мавсумига тайёргарлик жараёнининг иккинчи қисмига киришди.

25 январь санасига қадар давом этадиган мазкур ўқув-йиғин машғулотлари давомида 2 та назорат учрашувлари ўтказилиши режалаштирилган. Жумладан, Наманганнинг "Навбаҳор-фарм" ва Қўқон шаҳрининг "Қўқон-1912" клублари билан ўртоқлик мақомидаги ўйинлар ташкил этилади.

Мавсумолди тайёргарлик жараёнининг учинчи қисми Туркия давлатининг Анталья шаҳрида ташкил этилади. Мазкур йиғин саналари 27 январдан 10 февралга қадар этиб белгиланган.

 

Манба: "Турон" ПФК матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Кахрамонжон Сафаров
08/01/2023 18:46
Бу макълумотни мастликда ёздиларингми хеч нарсани тушуниб булмади ёки мен мастманми