Тухель ишсиз юрган собиқ шогирдини ПСЖга олиб келмоқчи
Ads

Франциянинг ПСЖ клуби камерунлик ярим ҳимоячи Эрик Максим Шупо-Мотингни ўз сафига қўшиб олиши мумкин. Бу ҳақда Le Parisien нашри хабар тарқатмоқда.

Унга кўра 29 ёшли эркин агент мақомидаги футболчи айни дамда Францияга етиб келган ва тез орада парижликлар сафида тиббий кўрикдан ўтади. Шундан сўнг томонлар ўзаро келишув имзолашлари мумкин.

Маълумот учун, Шупо-Мотинг ўз вақтида "Майнц"да Томас Тухель қўл остида тўп сурган. Тухель эса айни дамда ПСЖ бош мураббийи ҳисобланади.

Тажрибали футболчи фаолияти давомида шунингдек  "Гамбург", "Шальке" ва "Сток Сити" каби жамоаларда ҳам ўйнаган.