У барибир “Реал”га кетади!

“Бавария” раҳбарияти жамоа ҳимоячиси Альфонсо Дэвис билан шартномани янгилаш бўйича музокара ва ҳаракатларни тўхтатди.

Football Espana нашрининг ёзишича, мюнхенликлар бир неча ой давомида канадалик футболчини клубда қолишга кўндиришга уриниб келган.

Альфосо Дэвиснинг “Бавария” билан шартномаси ёзда тугайди. “Реал” клуби бу ўйинчини сўраб, “Бавария”га бир неча бор мурожаат қилганди. Бироқ Мюнхен суперклуби мутасаддилари сўраган бадал пули мадридликлар таклиф қилганидан анча юқори бўлгани боис, трансфер амалга ошмаган.

23 ёшли футболчи ҳамон “Реал” нишонида турибди. Дэвиснинг ўзи ҳам ёзда эркин агент сифатида Мадридга бориши кутиляпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!