У “Сити”дан кетади

Англия оммавий ахборот воситалари хабарларига кўра, “Фулхэм” январь ойида Оскар Боббни сотиб олиш учун “Манчестер Сити” билан 27 миллион фунт стерлингга баҳоланган келишувга эришган.

Бош мураббий Марко Силва “Манчестер Сити” академияси тарбияланувчисини ўз жамоасига қабул қилишга тайёр, чунки Бобб ўз фаолиятидаги янги саҳифани “Этихад” аренадан ташқаришда бошлашни мақсад қилган.

Оскар Бобб 2026 йилнинг ёзида АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати олдидан ўз карьерасини қайта жонлантириш ва Норвегия терма жамоаси сафидан ўрин олишга умид қилмоқда.

Норвегиялик ёш футболчи учун сўнгги бир ярим йил жуда оғир кечди, чунки такрорланувчи жароҳатлар уни Хосеп Гвардиола қўл остида асосий таркибдан жой олишига тўсқинлик қилди.

 Январь ойида манчестерликлар ҳужум чизиғини мустаҳкамлаб, ажойиб трансферга қўл урди ва Антуан Семеньони таркибга қўшди. Бу эса, нафақат асосий таркибга кира олмаётган Оскар Бобб, балки Савио ва Умар Мармушнинг “Сити”даги ўйин вақтига ўз таъсирини ўтказади.

Sky Sports News журналистлари Эдриан Кажумба ва Лайалл Томас биринчи бўлиб хабар берганидек, “Манчестер Сити” ва “Фулхэм” Оскар Боббнинг бу ойда “Крейвен Коттеж”га 27 миллион фунт стерлинг эвазига ўтиши бўйича келишувга эришган.

MailSport нашри журналисти Жек Гоган берган қўшимча маълумотларга кўра, “Манчестер Сити” футболчининг кейинги сотувидан 20 фоиз улушни, шунингдек, келажакдаги эҳтимолий трансфердан ҳам шунга ўхшаш тўлов олиш ҳуқуқини сақлаб қолган. Бироқ шартномада ўйинчини қайта сотиб олиш банди мавжуд эмас.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!