Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

УЕФА “Галатасарой”ни жазолади

Ali Ahmadxo’jayev
Изоҳлар: 0

"Ливерпуль" ва "Галатасарой" ўртасидаги ўйин 18 март куни бўлиб ўтади

Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (УЕФА) матбуот хизматининг маълум қилишича, ташкилот "Ливерпуль"га қарши Чемпионлар лигаси 1/8 финалининг сафар ўйинига "Галатасарой" мухлисларига чипта сотишни тақиқлаш тўғрисида қарор қабул қилган. Шунингдек, клуб 40 минг евро миқдорида жаримага тортилди.

Жазо 25 февраль куни Туринда бўлиб ўтган Чемпионлар лигаси плей-офф босқичи доирасидаги "Ювентус"га қарши ўйинда "Галатасарой" мухлисларининг хатти-ҳаракатлари билан боғлиқ. Ўйин давомида турк жамоаси мухлислари пиротехника воситаларидан фойдаланишди, тартибсизликлар уюштиришди ва майдонга бегона буюмларни улоқтиришди.

"Ливерпуль" ва "Галатасарой" ўртасидаги ўйин 18 март куни бўлиб ўтади. ЕЧЛ 1/8 финалининг дастлабки ўйини 10 март куни Туркияда бўлиб ўтади.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ