
"Уфа" – "Урал": Матнли трансляция
Бироздан сўнг Россия кубогининг 1/8 финал босқичидан ўрин олган "Уфа" ва "Урал" жамоалари ўртасидаги ўйин старт олади. Учрашувни Жалолиддин Қобилжонов матнли трансляция қилиб боради.
- 85'
Страндбергнинг бош билан йўллаган зарбасини дарвозабон қайтарди
- 80'
Жамалетдинов майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Голубев ҳаракат қилади
- 79'
"Уфа"да ўзгариш: Бизоза ўрнига Сисуев, Ўрунов ўрнига эса Камилов туширилди
- 78'
ЗАРБАААА! Ўруновда яхши имконият бўлганди, бироқ унинг зарбасига бироз аниқлик етишмади
- 69'
"Урал"да ўзгариш: Эль Кабир ўрнига Ибрахимая туширилди
- 67'
ГООООООООООООООЛ! Жемелятдинов чиройли зарбаси билан ҳисобни йириклаштирди
- 65 '
Комнен Андрич ўрнига Кротов туширилди
- 64'
Мрзляк огоҳлантирилди
- 61'
ГООООООЛ! Андрич 11 метрлик нуқтадан зарба беришда адашмади
- 60'
Калининнинг қўлига тўп тегди ва ҳакам ВАРга мурожаат қилиб, "Урал" дарвозасига пенальти белгилади
- 52'
Жемелетдиновнинг пасига легионеримиз Остон Ўрунов ассистни амалга оширди
- 51'
ГООООООЛ! Тимур Жамелетдинов учрашувда ҳисобни очди
- 48'
Иккинчи бўлимни "Уфа" фаолроқ бошлади
- 46'
Иккинчи бўлим бошланди
- 45+1'
Танаффус!
- 45+1'
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди
- 43'
Константин Плиев рақибга нисбатан жуда қўпол ўйнади ва ҳакам томонидан огоҳлантирилди
- 40'
Бизоза огоҳалнтирилди
- 36'
ВУУУУУҲ! Урунов кучли ва аниқ зарба йўллади. Коноваловдан сейв!
- 34'
Сухов Коноваловга узатма амалга оширганди, ҳимоячилар тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди
- 31'
"Урал" фойдасига пенальти белгиланиши кутилганди, бироқ ҳакам ВАРга мурожаат қилиб қарорини ўзгартирди
- 27'
"Уфа"да яхшим имконият бўлиши мумкин эди, лекин ҳимоячи Страндберг ишончли ҳаракат қилди
- 24'
"Уфа" ҳозиргача айтарли бирорта хавфли вазият содир этмади
- 20'
"Урал" футболчилари тўп билан кўп ишлаяпти. Тўп назорати меҳмонларда
- 15'
Мрзляк жарима майдони ичига кириб борди ва Жамалетдиновга тўпни узатди. Аммо у тўпга ета олмади
- 12'
Егоричевнинг зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди
- 5'
Калинин бурчак тўпи ишлади. Бурчакдан узатилган тўп самараси якунланди
- 2'
"Урал" дастлабки дақиқаларданоқ ҳисобни очиши мумкин эди, бироқ ҳужумчи ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетганди
- 1'
Ассалому алайкум Россия кубогининг 1/8 финал босқичидан ўрин олган "Уфа" ва "Урал" жамоалари ўртасидаги ўйин бошланди
Фикрлар