
"UFC 253" турнирида қандай натижалар қайд этилди ёхуд Жон Жонснинг камари ўз эгасини топди
Бир неча дақиқалар аввал, БААнинг Абу-Даби шаҳридаги "Жанглар ороли"да "UFC 253" турнири ўз якунига етди.
Мазкур жанг кечасида бир қатор кутилмаган натижалар ҳам қайд этилди. Жумладан, ярим оғир вазн тоифасида Жон Жонсдан қолган вакант камар учун даъвогарлар Доминек Рейес ҳамда Ян Блахович ўзаро тўқнаш келди. Ушбу жуфтликда мухлислар ва мутахассислар томонидан фаворит, дея эътироф этилган Рейес Блахович томонидан 2-раундда нокаутга учратилди ва янги чемпионга айланди.
Шунингдек, россиялик Зубайра Тухугов ҳам Канада вакили Ҳаким Даводуга очколар ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Марказий жангда эса, ўрта вазн "қироли" нигериялик Исраэль Адесанья мағлубият билмай келаётган бразилиялик Пауло Костани 2-раундда нокаутга учратди ва ўз чемпионлик титулини муносиб ҳимоя қила олди. Қолган жангларда эса, қуйидаги натижалар қайд этилди.
Асосий кард:
Супер енгил вазн тоифаси
Кай-Кара Франс (22-8) – Брэндон Ройвал (12-4) - Ройвал ғалаба қозонди
Аёллар, ўта енгил вазн тоифаси
Кэтлен Виейра (11-1) – Сижара Юбенкс ( 7-4) - Виейра зафар қучди.
Прелим кард:
Енгил вазн тоифаси
Бред Риддел ( 9-1) – Алекс да Сильва ( 22-2) - Риддел ғолиб чиқди.
Ярим ўрта вазн тоифаси
Диего Санчес ( 32-12) – Жек Меттьюз (18-4) -Меттьюз ғалаба қозонди.
Ярим енгил вазн тоифаси
Шейн Янг ( 14-4) – Людовит Клайн (17-2) - Клайн зафар қучди.
Ярим оғир вазн тоифаси
Уильям Найт (9-1) – Алекс Кеймур (7-0) - Найт ғалабага эришди.
Оғир вазн тоифаси
Хуан Эспино (10-1) – Жефф Хьюз (11-3) - Эспино зафар қучди.
Ярим оғир вазн тоифаси
Ҳадис Ибрагимов ( 9-3) – Данилу Маркес ( 10-2) - Маркес ғолиб чиқди.
Фикрлар