UFC собиқ жангчиси 6 ойга қамалди

  • 7 ноября, 16:43
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA
CHERY AUTO

34 ёшли америкалик аралаш жанг санъати вакили Аризона штатидаги туман қамоқхонасида олти ой муддатга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда "ММА Fighting" нашри хабар бермоқда.

Tecno

Ҳодисага 22 июлга ўтар кечаси Финикс шаҳрида юз берган. Жабрланган аёлнинг сўзларига кўра, Кенни уни 13 соат давомида урган, тишлаган, бўғган ва чиқиб кетишга рухсат бермаган. У, шунингдек, аёлни қўрқитиб, агар кимдир унга ёрдамга келса, уларни ўлдиришини айтган. Шундан сўнг, полиция оилавий зўравонлик ҳақида хабар олгач, воқеа жойига етиб келиб, барчасини бартараф этган.  

Суд қарорига кўра, Кейси Кенни 6 ой қамоқ, 3 йил синов муддатида бўлади. Унга спиртли ичимликлардан бутунлай воз кечиш, жабрдийдадан узоқда юриш ва гиёҳвандлик ҳамда оилавий зўравонлик бўйича махсус даволаниш курсини ўташи шарти белгиланди.

 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию