Улардан зўри бўлмаган
“Манчестер Юнайтед” ва Франция терма жамоасининг собиқ юлдузи Эрик Кантона ўзини ҳайратга солган икки футболчи бўлганини айтди.
- Мен ҳар доим Райан Гиггз ва Паоло Мальдинининг ўйинидан ҳайратланардим. Бу йигитлар 20 йил давомида битта жамоага содиқ қолди. Бу жуда катта ҳурматга лойиқ.
Ўзим бундай қила олмаганман. Мен бир жойда тез зерикиб қоламан ва ўзимга бошқа ер топиб олардим. Менинг қизиқишларим бошқачароқ экани бунга сабаб бўлса керак, - деди Эрик Кантона.
56 ёшли Кантона 1992-1997 йиллар давомида “Манчестер Юнайтед” шарафини ҳимоя қилган ва бу жамоа сафида 12 та совринни қўлга киритган. Шунингдек, Франция терма жамоаси учун 45 та ўйинда йигирмата гол урган.
Фикрлар