Умар Эшмуродов фаолиятини Малайзияда давом эттиради

Хабарингиз бўлса керак, яқинда “Насаф”нинг узоқ йиллик сардори ва етакчиси Умар Эшмуродов шартномаси тугагани боис клуб билан хайрлашганди.

Футболчи кейинги мавсумни Малайзия чемпионатида давом эттиради. Чунки Умарнинг “Селангор” клуби билан келишувга эришилганлиги аён бўлди.

Эшмуродовни ушбу жамоа билан икки йиллик шартнома тузилгани ҳақида айтилмоқда. Аммо Sports.uz маълумотига қараганда, Эшмуродов “Селангор” билан уч йилга мўлжалланган шартнома имзолаган.

Таъкидлаш жоизки, ушбу клуб келаси йили Осиё Чемпионлар лигасида иштирок этади.

Comments

You must be logged in to commet!