Унаи Эмери
Ads

"Наполи" клуби ярим ҳимоячиси Пётр Зелиньски фаолиятини "Арсенал"да давом эттириши мумкин.

Daily Mail нашри тарқатган хабарга кўра "канонирлар" устози Унаи Эмери жорий мавсум сўнггида шартномаси якунланиб жамоадан кетиши кутилаётган уэльслик хавбек Аарон Ремзининг ўрнига айнан 24 ёшли польшалик футболчини олиб келмоқчи.

Маълумот учун, Зелиньски “Наполи” сафида шу кунгача жами 96та ўйинда майдонга тушган ва 15та гол уришга эришган.