Унай Симон "қуруқ" дарвозабонлар қаторига қўшилди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Испания терма жамоаси дарвозабони Унай Симон 2026 йилги жаҳон чемпионати ярим финалида Францияга қарши ўйинни (2:0) гол ўтказмасдан якунлади. Шу тариқа у жаҳон чемпионатлари тарихида энг кўп «қуруқ» ўйин ўтказган дарвозабонлар орасида учинчи ўринга кўтарилди.

Бу ўйин орқали Симон  жаҳон чемпионатларидаги 11 учрашувидан саккизинчисини «қуруқ» якунлади. 2026 йилги мундиалнинг ўзида эса олтинчи марта рақибларнинг барча зарбаларини бартараф этди. 

Жаҳон чемпионатлари тарихида ундан кўпроқ «қуруқ» ўйин ўтказганлар фақат франциялик Фабьен Бартез ва англиялик Питер Шилтон ҳисобланади. Ҳар икки дарвозабон 17 учрашувнинг 10 тасида гол ўтказмаган.

Шунингдек, жаҳон чемпионатлари тарихида яна бир қатор машҳур дарвозабонлар ҳам саккизтадан «қуруқ» ўйинга эга: француз Уго Льорис (20 ўйиндан 8 таси), бельгиялик Тибо Куртуа (21 ўйиндан 8 таси), бразилиялик Таффарел (18 ўйиндан 8 таси) ва Эмерсон Леао (14 ўйиндан 8 таси), немис Сепп Майер (18 ўйиндан 8 таси), шунингдек, нидерландиялик Ян Йонгблуд (12 ўйиндан 8 таси).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!