"US Open". Эркаклар ўртасидаги финалчилар билан танишинг
Теннис бўйича "Катта дубулға" туркумига кирувчи Америка очиқ чемпионатининг эркаклар ўртасидаги беллашувларида финалчилар номи маълум бўлди.
Турнирнинг биринчи тартиб рақам остида сараланган ракетка устаси Новак Жокович германиялик Александр Зверевни мағлубиятга учратди. 5 сет давом этган баҳсда сербиялик теннисчи ўз рақибидан 4:6, 6:2, 6:4, 4:6, 6:2 ҳисобида устун келди.
Иккинчи финалчи номи Даниил Медведов ҳамда Феликс Оже-Альяссим ўртасидаги учрашувда аниқланди. 3-тартиб рақамли Медведев Канада шарафини ҳимоя қилаётган рақибини 6:4, 7:5, 6:2 ҳисобида мағлуб этди.
Энди Жокович ва Медведов ўртасидаги "US Open" финали 12 сентябрь куни бўлиб ўтади.
Фикрлар