
Усман Нурмагомедовнинг кейинги рақиблари ким?
ММА афсонаси, 37 ёшли Хабиб Нурмагомедов PFL чемпиони Усмон Нурмагомедовнинг кейинги рақиблари ҳақида айтиб ўтди.
"Ҳозирча Усмонга мос учта рақибни кўряпман: аввал Пол Хьюз, кейин Альфи Дэвис ва ундан сўнг Арчи Колган. Усмон бир йил ичида шу йигитларни мағлуб этса, жуда зўр бўлади. Чунки ҳозирда шулар PFL даги энг кучли йигитлар. Ўйлайманки, PFL ҳам худди шундай режага эга", — деди Хабиб "Окко ММА" каналига берган интервьюсида.
Маълумот учун, Усмон Нурмагомедов — ҳали мағлубият таъмини тотмаган.
Фикрлар