Усмон Тошев: Мухлисларимизга раҳмат
Кеча Биринчи лига 19-туридан ўрин олган "Янгиер" - "Андижон" учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Усмон Тошев ўз фикрларини билдирди. Бу ҳақда "Андижон" клуби матбуот хизмати хабар бермоқда.
"Ўйин ўзимиз ўйлагандек оғир бўлди. Бу бизнинг иккинчи даврадаги дастлабки расмий ўйинимиз бўлгани учун ҳам ўзига яраша қийинчиликлар бўлди. Лекин ўйиндан-ўйинга ўйинимизни кучайтиришга ҳаракат қиламиз. Буни футболчилар ҳам яхши тушуниб туришибди. Рақибларимизни кўряпмиз, биз ҳам шунга ярага кучлирок тайерланишимиз керак. Ишонаманки, борган сари ўйинимиз яхши бўлиб кетади.
Бугун ҳаво ҳарорати иссиқ бўлишига қарамасдан йигитлар ҳаракат қилишди ва биз ютдик. Энг асосийси бугун уч очкони қўлга киритдик. Айрим пайтларда ўйинимиз яхши чиқди ва яна айрим пайтларда хатолар бўлди. Лекин бу у қадар жиддий хатолар эмас.
Шунчаки, айрим вазиятларда индивидуал томондан камчиликлар бўлди. Буларни тўғрилай оламиз. Ғалаба қозонганимиздан хурсандмиз. Бундан кейин ҳам нима қилишни биламиз. Бизда тажрибали ўйинчилар бор. Бемалол ўйинимизни кучайтира оламиз. Бугун Андижондан келиб бизни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларимизга миннатдорчилик билдирамиз", - дейди Усмон Тошев.
Фикрлар