Вадим Абрамов: Давралар оралиғида таркибда жиддий ўзгаришлар бўлмайди
Ads

Ўзбекистон Лига Кубогининг 3-туридан ўрин олган АГМК - «Бунёдкор» (4:3) учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманинг биринчи қисмида меҳмонлар устози Вадим Абрамов иштирок этди.

"Ўйлашимча, бугунги учрашув мухлисларга манзур бўлди. Сабаби, еттита гол, дарвозалар олдида яратилган вазиятлар беллашувни янада чиройли ўтишига замин яратди.

Биз учун мусобақа якунланди. Турнир бўйича режамизни амалга оширдик. Захирамизни текшириб олишни мақсад қилгандик, шундай ҳам бўлди.

Давралар оралиғида таркибимизда жиддий ўзгаришлар бўлмаса керак. Имконият ва вазиятга қараб иш тутамиз", - деб Абрамовнинг сўзларини келтириб ўтди клуб матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Surxon turon
06/07/2019 11:53
Бунёдкор бир пайтлари қандай буюк жамоа еди синдириб юборишди номартлар
Абдусамат Жураев
06/07/2019 08:16
ОСТОН УРУНОВ НААБАХОР ДАН КЕТДИМИ СПРОТ УЗ СИЛАДА БУ ХАКДА МАКОЛА ЙУК ЧЕМ АЗИЯ ЭЛОН КИЛДИКУ АНИКЛИК КИРИТИЛА
&
ILG'ORBEK
05/07/2019 23:45
Mablag'bulsa nasaf ham bunyodkor ham yangi futbolchilarni olardi legonerlarni ham ammo hamma gap uwa mablag'da !