Хабарингиз бор кеча “Валенсия” Ла Лиганинг 16-тури доирасида сафарда “Эйбар” билан 1:1 ҳисобида дуранг қайд этди.

Эътиборлиси, “кўршапалаклар” шу тариқа чемпионат тарихида илк 16та турнинг 10тасида дуранг қайд этган иккинчи жамоага айлнишди.

Бундай натижани сўнгги бор 1982/83 йилги мавсумда Хихоннинг “Спортинг” клуби қайд этган эди. Ўша мавсум хихонликлар чемпионатни 8-поғонада якунлашган.

Маълумот учун, “Валенсия” айни дамда мусобақа жадвалида 14-поғонани эгаллаб туришибди.