“Валенсия”га “МЮ” ҳимоячиси керак
Ads

“Манчестер Юнайтед” клуби ҳимоячиси Маркос Рохога “Валенсия” жамоаси қизиқиш билдирмоқда.

Mirror нашри тарқатган хабарга кўра, испан клуби аргентиналик футболчи учун 16 миллион евро таклиф қилишга тайёр.

Рохо “МЮ” сафида 2014 йилдан бери тўп сурмоқда. 26 ёшли футболчи бу мавсум АПЛда 9 ўйинда майдонга тушган.