Валентин Коваленко ва Азиз Асимов U-23 Осиё чемпионати саралашидан ўрин олган учрашувларда ишлашади
Ads
Ўзбекистонлик ҳакамлар U-23 Осиё чемпионати саралашидан ўрин олган учрашувларга таклиф қилинишгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик. 

Жумладан, ҳамюртимиз Валентин Коваленко эртага бўлиб ўтадиган Баҳрайн - Шри-Ланка учрашувини бошқариб боради.Яна бир ҳамюртимиз Азиз Асимов эса Ливан - Саудия Арабистони учрашувида ишлайди. Унга қанотда Руслан Серазетдинов ёрдам беради. 

Бунгача Шерзод Қосимов ён қанот ҳаками Алишер Усмонов билан биргаликда U-23 Осиё чемпионати саралашидан ўрин олган Тайланд - Индонезия учрашувини бошқариб борганди.