Валентина Шевченконинг навбатдаги рақибаси ким бўлади? Дана Уайт жавоб берди

  • 23 ноябрь, 2020, 10:45
  • 0
  • MMA

UFC президенти Дана Уайт супер енгил вазн тоифаси чемпиони Валентина Шевченконинг келажаги ҳақида гапирди.

Мен Жессика Aндрадени Валентинанинг навбатдаги рақибаси сифатида кўрмоқдаман. Мухлислар Валентинага жиддий қаршилик кўрсата оладиган жангчини кўришни хоҳлайди. Aндраде - бу бир ва иккинчи раундларни эҳтиёткорлик билан ўтказадиганлардан эмас. У дарҳол олдинга боради. Яқинда у танага йўллаган зарбаси билан рейтингда иккинчи поғонадаги жангчини нокаут қилди. Бу Валентина учун хавфли жанг бўлади. Кейинчалик  Вэйли Жанг вариантини ҳам кўриб чиқамиз”, - деди Уайт.

Эслатиб ўтамиз, “UFC 255” турнирида Шевченко ҳакамларнинг якдил қарорига кўра, Женнифер Маяни мағлуб этди ва тўртинчи бор ўз титулини муваффақиятли ҳимоя қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!