Валерия Савиних Британиядан кетди

BEPUL PROPAN

Буюк Британияда аёллар ўртасида ўтаётган "Nature Valley Open Nottingham" турнирида биринчи давра баҳслари ўтказилмоқда.

Соврин жамғармаси 250.000 АҚШ доллари бўлган ушбу турнирда хитойлик Дуань Ин-Ин ва россиялик Валерия Савиних ўзаро рақобатлашди. Мазкур учрашувда Ин рақибини 6:2, 6:2 ҳисобида мағлубиятга учратди. 

Шунингдек, биринчи даврадан жой олган Магдалена Рибарикова (Словакия) ва Елена Габриэла Рузе (Руминия) баҳси 6:0, 3:6, 6:1 ҳисобида якунланди.

Sports.uz

Comments

You must be logged in to commet!