Вальверде: Бутун ёз давомида фақат
Ads

Каталониянинг “Барселона” клуби бош мураббийи Эрнесто Вальверде кеча бўлиб ўтган “Шапекоэнсе” жамоасига қарши назорат баҳсидан сўнг яқинлашиб келаётган “Реал”га қарши Испания суперкубоги борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Бу янги мавсум олдидан бизнинг сўнгги ўртоқлик ўйинмиз бўлди. Биз мавсумдаги илк совринни қўлга киритиш учун ғалаба иштиёқи ва яхши кайфиятдамиз. Бугунги учрашувдан тўлиқ қониқиш ҳосил қилдим.

Барча биздан натижа кутмоқда. Айтишим керакки, бутун ёз давомида биз фақат “Реал”га қарши бўлиб ўтадиган Испания суперкубогига тайёрландик. Аммо, шундай бўлсада бўлажак рақибимизнинг қандай имкониятларга эга эканлигини унутмаслигимиз лозим”, - дейди Вальверде.

Эслатиб ўтамиз, “Барселона” ҳамда “Реал” жамоалари ўртасидаги Суперкубок баҳсининг дастлабкиси 13 август куни “Камп Ноу”да бўлиб ўтса, орадан уч кун ўтиб, яъни 16 август куни Мадридда жавоб ўйини бўлиб ўтади.