Вальверде:
Ads

 

"Барселона" жамоаси бош мураббийи Эрнесто Вальверде "Реал"га қарши кечган Испания Суперкубоги ўйинларидан кейин ўз фирклари билан ўртоқлашди.  Каталонияликлар икки ўйин натижасига кўра (1:3, 0:2) "Реал"га имкониятни бой берганди. 

"Реал"ни енгилмас жамоа дейиш мумкинми? Йўқ, чунки енгилмас жамоа бўлмайди. Спортда бирор нарса ҳақида ишонч билан гапириш мумкин бўлса, енгилмас жамоа бўлмаслиги ҳақида айтиш мумкин бўларди.

Мағлубиятга учраб, рақиб кучлироқ эканини ҳис қилганингда фақат ўйиннинг техник жиҳатларига эътибор бериш лозим. Руҳан биз ғалабага тайёрланган эдик. Аммо ўхшамади. Энди руҳан тикланиб олиш лозим, бизда яхши жамоа бор ва бунга эриша оламиз.

Суарес тиззасидан жароҳат олди, вазиятга аниқлик фақат пайшанба куни киритилади. Коутиньо билан "Бетис"га қарши кечадиган ўйинга қадар шартнома имзолашга улгуришимизни эса билмайман", - дея ўз фикрини билдирдир Валверде.