Вальверде: Умид қиламанки, Месси еврокубоклардаги 200-голини бу мавсум уради

«Барселона» бош мураббийи Эрнесто Вальверде ҳужумчи Лионель Мессининг муваффақияти ва еврокубоклардаги голлари сонини юзтага етказиб олгани бўйича ўз фикрларини айтди.

«Умид қиламанки, Месси бу мавсумда 200та гол маррасига ҳам етиб олади. Бу рақамлар ҳар куни машғулотларда кўраётган нарсамга асосланган» - деди мураббий ҳазиллашиб.

«Ўзим ва фанатлар орасидаги муносабатлар ҳақида гапирадиган бўлсам, мени ёқтириб қолишдими ёки йўқми буни билмайман. Натижалар яхши, аммо эртага ҳаммаси ўзгариб кетиши мумкин. Биз меҳнат қилишда давом этаверамиз», — деб Вальверде сўзларини келтирмоқда Goal нашри.