Василий Ломаченко... Барчаси тугадими?

  • 13 октябрь, 2023, 13:40
  • 0
  • Бокс

Уч вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Василий Ломаченко (17-3, 11 КО) профессионал боксни тарк этиш ҳақида жиддий ўйламоқда. Бу ҳақда WBO раҳбари Франсиско Валкарсел Доминикан Республикасининг Пунта-Кана шаҳридаги ташкилотнинг рейтинг қўмитаси йиғилишида маълум қилди.

“Улар менга Ломаченко боксни тарк этишини айтишди. Менда аниқ шубхалар бор, лекин кўрамиз”, - деди функционер.

Эслатиб ўтамиз, 35 ёшли украиналик фахрий ўзининг сўнгги жангида америкалик Девин Хэйнига очколар бўйича ютқазиб, енгил вазнда (61,2 кг) мутлақ жаҳон чемпиони унвонини қўлга кирита олмади. Жанг жорий йилнинг май ойида бўлиб ўтганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!