Василий Ломаченко мағлубиятни қандай изоҳлади?

  • 18 октябрь, 2020, 12:12
  • 0
  • Бокс

Украиналик Василий Ломаченко енгил вазн тоифасида янги WBA, WBO, IBF, WBC Franchise чемпиони Теофимо Лопесга қарши жангда ўзини мағлуб бўлмаганини таъкидлаб ўтди.

"Билмайман, жангнинг биринчи ярми тенг курашлар остида ўтгандек туюлди. Эҳтимол, у бир ёки икки раундда ғалаба қозонган бўлиши мумкин, аммо жангнинг иккинчи ярмида мен устунлик қилгандим.

Шубҳасиз, жангнинг иккинчи ярмини олдим. Уйга қайтиб, жангни яна кўриб чиқмоқчиман. Шунчаки, ҳакамларнинг қарорига рози эмасман.

Ютдим, деб ўйлаган эдим, аммо натижа... Мен промоутерим ва менежерим билан гаплашаман ва қарор қабул қиламан ", - деди Ломаченко.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!