Вазир депутатлар олдида ҳисоб берди!
Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасида навбатдаги “Ҳукумат соати” бўлиб ўтди. Унда халқ вакиллари “Мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, аҳолининг барча қатламларини, айниқса, ёшларни жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан мунтазам шуғулланишга жалб қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида”ги масалани муҳокама қилишди.
Депутатларнинг мазкур масала юзасидан саволларига Ўзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазири Адхам Икрамов жавоб берди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.
Савол-жавобларга бой бўлган “Ҳукумат соати”да депутатлар мавжуд муаммоларни бартараф этиш, соҳа истиқболига қаратилган бир қатор таклиф ва тавсияларни беришди. Муҳокамалар сўнгида кун тартибидаги масала юзасидан самарали парламент назоратини таъминлашга келишиб олинди.
Фикрлар