Венгер: "Кэррик жамоада нимадир ярата олди"
Собиқ мураббий мағлубиятнинг асосий сабабларини айтди
"Арсенал"нинг собиқ бош мураббийи Арсен Венгер "Манчестер Юнайтед"нинг "Эмирейтс"даги ғалабасидан сўнг Майкл Кэррикнинг ишини юқори баҳолади.
Англия Премьер лигасининг 23-турида МЮ "Арсенал"ни 3:2 ҳисобида мағлуб этди.
"Арсенал"га сабр-тоқат ва техник уйғунлик етишмади, бу жиҳатлар "Манчестер Юнайтед"да бор эди. Улар ишончли ўйнамоқда. Одатда 2:2 ҳисобидан кейин майдон эгалари ғалаба қозонади. Мен Кэррикни табрикламасдан иложим йўқ — у жамоада нимадир яратди", — дея таъриф бериб ўтди лондонликларнинг собиқ бош мураббийи.
Маълумот ўрнида, онлайн турнир жадвалида "Арсенал" 50 очко билан етакчилик қилмоқда. 2 ва 3-ўриндаги "Манчестер Сити" ҳамда "Астон Вилла"да 46 очкодан мавжуд. "Манчестер Юнайтед" эса 38 очко билан 4-ўринда келмоқда.

Изоҳлар (0)