Виктор Кумиков: Биринчи таймни ёмон ўтказдик
Ads

 

“Бунёдкор” – “Олмалиқ” учрашувидан сўнг ҳар икки клуб бош мураббийлари ўртасида матбуот анжумани ўтказилди. Унда дастлаб меҳмонлар устози Виктор Кумиков иштирок этди.

- Бизнинг жамоа ёмон ўйин намойиш этди. Шунга яраша мағлуб бўлдик.

Биринчи давранинг дастлабки турларида бир очко олгандик. Кейин эса ўзимизни ўнглаганмиз. Бугун биринчи таймни айтиб ўтганимдек ёмон ўтказдик. Иккинчи бўлимда эса имкониятларга эга бўлдик. Аммо улардан фойдалана олмадик, - дейди Кумиков.