Виктор Кумиков: Луфулла Тўраев ва Чемиртан жамоани расман тарк этишди

Хабарингиз бор кеча Ўзбекистон кубогининг нимчорак финал босқичида АГМК ўз майдонида “Насаф”ни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. Ўйиндан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида иштирок этган майдон эгалари устози Виктор Кумиков ўзининг ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

“Албатта ғалаба  қозониш ёқимли. Бу ғалабадан сўнг руҳий ҳолатимиз ҳам, кайфиятимиз ҳам юқори бўлади. Бизга руҳий куч беради. Кейинги учрашувларда гол ура олмаганимиз муваффақиятсизликларимизга сабаб бўлаётган эди. Бугун йигитларимиз буни уддалашди. Ўзларига бўлган ишонч пайдо бўлди. Ҳали финалгача кўп, қатор ўйинларни ўтказишимизга тўғри келади. 

Биз Луфулла Тўраевга жавоб бердик, у Малайзияга йўл олди. Ўзаро тузилган шартномада бу кўзда тутилган эди. Чемиртан ҳам жамоамизни тарк этди. Унинг ўзи жавоб беришимизни сўради. У Молдавияга уйига кетди. Бу маълумотларни расман тасдиқлайман”, - дейди Кумиков.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!