Виллиан: Биз МЮга ҳудди “Барселона”га қарши кўрсатган ўйинимизни намойиш қилишимиз керак

Лондоннинг “Челси” клуби ярим ҳимоячиси Виллиан бугун АПЛнинг 28-тури доирасида бўлиб ўтадиган “Манчестер Юнайтед”га қарши баҳс олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Олдимизда жуда муҳим ўйин турибди ва биз бу баҳсни интизорлик билан кутяпман. "Олд Траффорд"да ўйнаш ҳамиша осон бўлмаган ва биз буни яхши ҳис қилиб турибмиз. Биз ҳудди “Барселона”га қарши кўрсатган ўйинимизни намойиш қилишимиз керак”, - дейди бразилиялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, МЮ – “Челси” баҳси бугун Тошкент вақти билан соат 19:05да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!