Виллиан "Фулхэм"ни тарк этади
"Фулхэм" билан амалдаги шартномаси ўз якунига етган Виллиан янги битим имзоламайдиган бўлди. Футболчи музокаралар жараёнидан кўпроқ маош сўрагани маълум бўлмоқда.
Бразилиялик вингернинг кейинги манзили ҳозирча аниқ эмас. У ўз мамлакатига қайтиб кетиш эҳтимоли ҳам мавжуд.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили ёзда Виллиан "Фулхэм"га эркин агент сифатида келган. 34 ёшли футболчи клуб сафида 30 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 6 та ассист амалга оширди.
Фикрлар