"Вильярреал" Камерун терма жамоаси аъзосини ўз сафига қўшиб олди

Лондоннинг "Фулхэм" клуби ярим ҳимоячиси Андре-Франк Замбо-Ангисса фаолиятини Испания Ла Лигасида давом эттирадиган бўлди.

Аниқроғи, "Вильярреал" 23 ёшли камерунлик футболчини 2019/20 йилги мавсум охиригача ижарага олди.

Маълумот учун, “Фулхэм” Ангиссани бир йил муқаддам “Марсел”дан сотиб олган эди. У ўтган мавсум лондонликлар сафида жами 22та ўйинда иштирок этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!