
Винисиус 8 ўйиндан буён гол ура олмаяпти!
"Пачука"га қарши ўйинда (3:1) Винисиус Жуниор яна гол ура олмади. Бразилиялик вингер учун бу "Реал Мадрид" сафидаги голсиз 8-учрашув бўлди.
Охирги гол — 2024 йил 16 апрель, Чемпионлар лигасида "Арсенал" дарвозасига.
Шундан бери — 8 ўйин, 0 гол, 3 ассист.
Бироқ, термада — 11 июнь куни Бразилия сафида гол киритган.
Винисиус охирги пайтларда фаол ҳаракат қилиб, ассистлар бераётган бўлса-да, унинг голсиз серияси ҳозирча узаймоқда.
Эслатиб ўтамиз, "қироллик клуби" Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг 3-турида "Зальцбург"га қарши ўтказади. Мазкур тўқнашув эса 27 июнь куни 06:00да старт олиши режалаштирилган.
Комментарии