Винисиус "чучвара отмен!"
Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Винисиус Жуниор 2024 йилги “Олтин тўп”даги ғалабасини нишонлаш учун олдиндан ресторан ва либос тайёрлаб қўйган. Бу ҳақда Relevo нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, бразилиялик форвард Париж марказида 20 кишилик ресторан банд қилган, шунингдек, олдиндан байрамона костюм тайёрлаган. Хабар қилинишича, Анчелотти ва таклиф қилинган бошқа меҳмонлар ушбу буюртма қилинган ресторанга келишмайди, чунки совринни "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Родри олишига ҳамма ишонмоқда.
Эслатиб ўтамиз, "Олтин тўп"ни аслида ким олишини бугун, 28 октябрь куни билиб оламиз. Маросим Париждаги Шатле театрида Тошкент вақти билан 23:00 да бошланади.
Фикрлар