Винисиус ҳеч кимга керак эмас

Мадриднинг “Реал” клуби 25 ёшли бразилиялик вингер Винисиус Жуниор билан шартномани узайтиришни истамоқда. Бу ҳақда Marca нашри хабар бермоқда.

Аслида ҳамкорликни узайтириш бўйича музокаралар анчадан бери давом этиб келаётган эди. Бразилиялик футболчи клубда энг кўп маош оладиган ўйинчи мақомига эга бўлмоқчи. “Қироллик клуби” эса унинг бу талабини бажармоқчи эмас.

Ўтган йили бадавлат клублар томонидан талаш бўлган Винисиус Жуниорда жуда катта танлов имконияти бор эди.  Ҳозир вазият ўзгарган.

Манба маълумотига кўра, яқин вақт ичида мадридликлар вингерга янги шартнома таклиф қилади. Бразилиялик футболчи 2023 йилда яхшиланган шартлар асосида имзолаган ҳозирги келишув 2027 йил июнь охиригача амал қилади.

Маълум бўлишича, бошқа ҳеч бир клуб яқинлашиб келаётган ёзда Винисиусни сотиб олишга тайёр эмас.

Жорий мавсумда Винисиус  47 та ўйинда қатнашиб, 17 та гол ва 14 та голли узатма қайд этди. Ҳозирги вақтда Transfermarkt маълумотига кўра, футболчининг қиймати 150 миллион еврони ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!