Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

Винисиус Жуниор терма жамоа машғулотларига қайтди

Muhammadqodir Ruzmatov
Изоҳлар: 0

Аввалроқ Францияга қарши баҳсда (1:2) тўлиқ ўйнаган Винисиус шундан кейинги машғулотда иштирок этмаган эди.

"Реал Мадрид" ва Бразилия терма жамоаси аъзоси Винисиус Жуниор машғулотларга қайтди ва Хорватияга қарши ўйинда иштирок этишга тайёр. Аввалроқ Францияга қарши баҳсда (1:2) тўлиқ ўйнаган Винисиус шундан кейинги машғулотда иштирок этмаган эди.

Инсайдер Фабрицио Романо маълумотига кўра, футболчи яна терма жамоанинг умумий гуруҳ машғулотларига қўшилди. Шу тариқа, у 31 мартдан 1 апрелга ўтар кечаси Орландода бўлиб ўтадиган Хорватияга қарши ўйинда майдонга тушиши мумкин.

Маълумот учун, 25 ёшли вингер "пентакампеонлар" таркибида 46 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол киритган.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ