Винисиус Жуниорни пул “айнитди”
Испаниянинг амалдаги чемпиони “Реал” янги мавсумнинг илк учта учрашувидан иккитасида очко йўқотди. “Лас-Пальмас” майдонида бўлган учрашувда Винисиус Жуниор пенальтидан тўп киритиб, жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди.
Бироқ бразилиялик юлдузнинг ўйинида пасайиш давом этмоқда. Маълумотларга қараганда, “Қироллик клуби” раҳбарияти Винисиуснинг жисмоний ва руҳий ҳолатидан хавотирда.
Marca нашрининг ёзишича, ҳужумчи ўзига ўхшамаяпти. Клуб мутасаддилари бунга Винисиус ёзда Саудия Арабистонидан мисли кўрилмаган таклиф олгани билан изоҳламоқда. Маълумки, шайхлар Винисиус трансфери учун “Реал”га бир миллиард бадал пули, ўйинчининг ўзига ҳар мавсум учун 350 миллион евро маош таклиф қилган эди.
Бундан ташқари, клуб раҳбариятини бразилиялик яна бир ҳужумчи Родригонинг ҳолати ҳам қониқтирмаяпти. Бу футболчи ҳам кейинги ўйинларда ўз даражасида ўйин кўрсата олмаяпти.
Фикрлар