Винус Уильямси ўзининг 1000 учрашувини ўтказди
Ads

Америкалик Винус Уильямси профессионал теннисда 1000-ўйинида, “Федерациялар кубоги” мусобақасининг Голландия ва АҚШ терма жамоалари ўртасидаги баҳсда Аранта Русга қарши кортга чиқиб, ғалаба қозонди.

Винус теннис мусобақаларидаги фаолияти давомида жами 776 ғалабага эришган бўлса, 224 маротаба мағлубиятга учраган.

Дунёда ҳозирги кунда фаолият кўрсатаётган аёл теннисчилар ичида фақатгина Альберта Брианти (1005 ўйин), Елена Янкович (1014 ўйин), Патти Шнидер (1065 ўйин) ва Франческа Скьявоне (1081  ўйин) бу маррани босиб ўтган.

Tennis