Виталий Денисовни захирага
Ads

Россия футбол иттифоқи мамлакат премьер-лигасининг якунланган мавсумига кўра энг яхшиларни аниқлади.

Унга кўра ҳамюртимиз Виталий Денисовни “захирага михлаб” қўйиб Россия чемпионлигини қўлга киритган “Локомотив” клуби устози Юрий Сёмин мавсумнинг энг яхши мураббийи деб топилди.

Бундан ташқари “Краснодар” форварди Фёдор Смолов “Энг яхши футболчи” ва ЦСКА ярим ҳимоячиси Александр Головин “Энг яхши ёш футболчи” деб топилди.