Водий дербисида юбилей ўйин!

20 сентябрь куни Coca-Cola Суперлиганинг 16-тур баҳсларига старт берилади. Айтиш керакки, дастлабки куни иккита жуфтлик ўзаро беллашади. “Бухоро” - “Локомотив” ҳамда “Навбаҳор” – “Андижон” иштирокидаги ўйинлар навбатдаги турни бошлаб беради.

Эътиборлиси шундаки, Наманганда ўтказиладиган водий дербиси юбилей 50-учрашув сифатида тарихдан жой олади. Шу кунгача ушбу клублар Ўзбекистон чемпионатида 49 марта тўқнаш келган. Табиийки, ўзаро ўйинлардаги устунлик “Навбаҳор” тарафида. Уларнинг ҳисобида 25 та ғалаба бор. “Андижон” эса наманганликларни 10 бор мағлубиятга учратган бўлса, 14 та баҳсда кучлар тенг келган. Ёдингизда бўлса, бу йил биринчи даврада Андижонда бўлиб ўтган учрашувда ҳисоб очилмаганди.

Дарвоқе, ҳали андижонликлар Наманганда мезбонларни умуман енга олишмаган. Водий дербисига ғалабасиз етиб келган “Андижон”нинг илк муваффақиятини қачон кўрамиз?

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!