ВХЛ. "Ҳумо"ни қийин рақиб кутиб турибди
Shahzod
Бугун Олий Хоккей лигаси (ВХЛ) - Буюк ипак йўли кубогида навбатдаги беллашувлар бўлиб ўтади.
Тошкентнинг "Ҳумо" жамоаси сафар ўйинлари сериясидан ўрин олган учинчи баҳсини ўтказади. Бу сафарги рақиб Татаристоннинг Альметьевск шаҳри шарафини ҳимоя қиладиган "Нефтяник" клуби бўлади.
Мазкур беллашув бизнинг вақт билан соат 20:30 да старт олади. Маълумот учун, Евгений Попихин шогирдлари ўз конференциясида 40 очко жамғарган ҳолда 7-ўринни эгаллаб турибди. "Нефтчилар" эса қўшни конференция етакчиларидан бири саналишади. Улар ҳозирга қадар 50 очко жамғаришга эришган ва турнир жадвалида 4-поғонани эгаллаб туришибди.
Изоҳлар (0)