WTA энг яхши аёл теннисчисини аниқламоқчи
Ads

Хотин-қизлар теннис уюшмаси – WTA жорий йилги спорт мавсумининг "Энг яхши теннисчи" номинациясига кимларнинг номзоди қўйилганини эълон қилди.

2018 йилнинг энг яхши теннисчиси бўлиш учун  руминиялик Симона Халеп, германиялик Анжелик Кербер, чехиялик Петра Квитова, япониялик Наоми Осаканинг номзодлари қўйилган.

Ушбу номинация бўйича ғолиблар Сингапурда ўтадиган якуний турнирга аталган байрам дастурхонида аниқланади ва тақдирланади.