Хаби Алонсодан Дастан Сатпаевни “Челси” олиб қолиш сўрашди
“Челси” ҳақида ёзиб борадиган машҳур таҳлилий аккаунт GiftedHands Лондон клуби бош мураббийи Хаби Алонсодан келаси мавсум учун жамоа асосий таркибида Қозоғистон терма жамоаси ҳужумчиси Дастан Сатпаевни сақлаб қолишни сўради.
- Мен Дастан Сатпаев “Челси”да қолиб, ўз истеъдодини ривожлантиришини жуда истайман. Ҳозир “Челси”да ҳужумчилар сони жуда кўп, Хаби Алонсо буни қандай бошқаришини билмайман. Лекин барибир Алонсодан уни жамоада қолдиришини хоҳлайман, — деб ёзади X ижтимоий тармоғидаги ушбу аккаунт муаллифи. Унинг саҳифасига 25 мингга яқин киши обуна бўлган.
Эслатиб ўтамиз, 28 июль куни Австралия клуби “Вестерн Сидней Уондерерс”га қарши ўртоқлик учрашувида (6:4) Дастан Сатпаев “Челси” сафида ўзининг илк голини урган эди. Шу ўйиндан сўнг у Хаби Алонсо томонидан алоҳида таърифга сазовор бўлди. Қозоғистонлик футболчи ушбу ойда 18 ёшга тўлганидан кейин расман лондонликлар футболчиси мақомини қўлга киритади.

Фикрлар