Хабиб ва Ислом ватандошини ғалаба билан табриклади
Енгил вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедов Гаджи Рабадановни PFL турниридаги ғалабаси билан табриклади.
“Сен шунчаки энг яхшисисан. Бу йўлда узоқ вақт ишладинг ва астойдил тайёрландинг. Ҳаваскор сифатида жаҳон чемпиони бўлдинг ва буни профессионалда ҳам уддаладинг. Бу тарих, ука”, — деб ёзди Хабиб Нурмагомедов ижтимоий тармоқларда.
Нурмагаммедовдан сўнг Ислом Махачев ҳам ўз фикрлари билан бўлишди:
“Табриклайман, ука. Ўйлайманки, ушбу Гран-прида сен нималарга қодир эканингни кўрсатдинг ва энди маза қилиб дам ол, Гаджи", - деб уни табриклади енгил вазнда амалдаги UFC чемпиони.
Маълумот учун, Рабаданов ва Примус ўртасидаги жанг 29 ноябрь куни Саудия Арабистонида бўлиб ўтди ва унда Гаджи учинчи раундда рақибини техник нокаутга учратиб, PFL Гран-принисини қўлга киритди.
Фикрлар