Хаверц: «Ўз майдонимизда дербини ютиш жуда ёқимли»
Лондоннинг «Арсенал» клуби ҳужумчиси Кай Хаверц «Челси»га қарши уй учрашувидан сўнг ОАВ саволларига жавоб берди. «Канонирлар» дербини 2:1 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилди.
«Ўз майдонимизда дербини ютиш жуда ёқимли. Ўйин осон кечмади, лекин биз муносиб ғалабага эришдик. Айниқса, Эдегорнинг ўйинини алоҳида таъкидламоқчиман. У ажойиб футболчи. Бу мавсумда ўзининг энг яхши шаклига қайтди. Мартин жамоамизга жуда катта ёрдам беради», – дея Хаверцнинг сўзларини келтиради BBC Sport.
Микель Артета шогирдлари АПЛ стартда учинчи бор кетма-кет ғалаба қозонди. Лондон жамоаси турнир жадвалида ҳозирча иккинчи ўринни эгаллаб турибди.

Фикрлар