Хави "Аякс" бош мураббийига айланиши мумкин

  • 02 Apr 19:57
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Барселона" бош мураббийи Хави Эрнандес "Аякс"ни бошқариши мумкин. Бу ҳақда "Diario Sport" хабар бермоқда.

Tecno

Манбага кўра, Амстердам клуби мавсум якунлангач, мураббийини ўзгартиради ва Хави мураббийликка номзодлардан бири бўлиб турибди. Хавининг ўзи "Барселона"ни тарк этгач, камида бир йил ишламоқчи эмас. Аввалроқ испаниялик мутахассиснинг хизматларига "Ньюкасл" ва "Челси" клублари қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар берилганди.

Эслатиб ўтамиз, Хави қишдаёқ мавсум охирида "кўк-анорранглилар" бош мураббийлигидан кетишини маълум қилган эди.

Comments

You must be logged in to commet!