Хави: "Мен Чемпионлар лигаси, Евро ва Жаҳон чемпионатида ғолиб чиқишни истайман"

TIGGO 2 PRO

"Барселона"нинг собиқ бош мураббийи Хави ёзда мураббийликка қайтмоқчи эканлигини айтди. 
 
"Ҳа, ёзда мураббийликка қайтишни хоҳлайман. Мен Чемпионлар лигаси, Евро ва Жаҳон чемпионатида ғалаба қозонишни чин қалбимдан хоҳлайман. 
 
Собиқ футболчи ўзини фақат "Барселона" билан чеклаб қўймаслигини ва бошқа Ла Лига жамоасини ҳам бошқариши мумкинлигини айтди: 
 
"Нега Ла Лига жамоасида ишламаслигим керак? Мен ҳозирги кунда қизиқарли лойиҳаларни изламоқдаман. 
 
Хави шунингдек, миллий терма жамоа бош мураббийи бўлишга ҳам тайёр эканини қўшимча қилди: 
 
"Нега миллий терма жамоани бошқармаслик керак? Ахир, мен нуфузли кубокларни қўлга киритмоқчиман" - дея таъриф бериб ўтди испаниялик мутахассис. 
 
Маълумот ўрнида, Хави "Барселона" бош мураббийлигидан ёзда озод этилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!