Хави Нидерландияда ғайриоддий ваъда бериб юборди
Нидерландия терма жамоасининг янги бош мураббийи Хави нидерландияликларнинг миллий мадҳиясини ёд олишга ваъда берди.
- Миллий мадҳияни ёд олишга ҳаракат қиламан. Унинг тарихини биламан, аммо тўлиқ ёдлаб олиш учун менга вақт керак, - дея Хавининг сўзларини Sport.es нашри Х ижтимоий тармоғида келтирди.
Хави 12 август куни Нидерландия терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланган. Бунга қадар мутахассис 2021 йилдан 2024 йилгача «Барселона»да ишлаган. Унинг қўл остида каталонияликлар Испания чемпионати ва мамлакат Суперкубогида ғолиб чиққан. Бундан олдин эса Хави Қатарнинг «Ас-Садд» клубини бошқарган.
Бўлажак халқаро танаффус даврида Хави шогирдлари Германия (24 сентябрь), Греция (1 октябрь) ва икки марта Сербия (27 сентябрь ва 4 октябрь) терма жамоаларига қарши майдонга тушади.

Фикрлар