Хайр, Родриго!

Мадриднинг “Реал” клуби ва Бразилия терма жамоаси қанот ҳужумчиси Родриго Гоэс ўнг тизасидан олган жароҳати туфайли энди камида 10 ой майдонга туша олмайди.

Шу тариқа, бразилиялик футболчи мавсумнинг қолган қисми ва 2026 йилги жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади. Бу ҳақда журналист Аранха Родригес X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида хабар берди.

“Қироллик клуби” 25 ёшли футболчининг жароҳати ҳақида расман маълум қилди.

Родриго Испания чемпионатининг 26-турида “Хетафе”га 0:1 ҳисобида бой берилган учрашувнинг 55-дақиқасида захирадан майдонга тушган эди. Баҳсда тиззаси шикастланганига қарамай, у ўйинни давом эттирди. Охир-оқибат жароҳати кучайиб кетди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!